Фарғонада 200 нафар хотин-қиз регби билан шуғулланмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
25-11-2015 | 21:50 ZAMIN.UZ / Спорт / 25 Ноябр 2015 года
521

Фарғонада 200 нафар хотин-қиз регби билан шуғулланмоқда

Фарғона вилояти регби федерацияси 2015 йил январь ойида фаолиятини бошлаган бўлса, ҳозирда 500 дан ортиқ йигит-қиз мазкур спорт тури билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда «Фарғона ҳақиқати» хабар бермоқда.

Foto: “Gazeta.uz” (arxiv fotosi)

Регби бўйича Фарғона вилоят терма жамоаси таркиби Фарғона давлат университети, Қўқон педагогика институти, ТАТУ Фарғона филиали талабалари, тиббиёт ва олимпия захиралари коллежлари ўқувчиларидан иборат бўлиб, қайд этишларича, улар орасида хотин-қизлар 200 нафарни ташкил этмоқда.

Хабар беришларича, 9—19 ноябрь кунлари Фарғона давлат университети ўйингоҳида эркаклар ўртасида «Регби-15» бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда Республика Қуролли кучларининг «Жасорат» жамоасига 1-ўрин, 2—3-ўринлар Фарғона Шарқий ҳарбий округининг «Аждар» ва Андижон вилоятининг «Узкорам» жамоаларига насиб этди.

«Ғолиблар 21—29 ноябрь куни Тошкентда «Регби-15» бўйича эркаклар ўртасида бўлиб ўтадиган республика чемпионатига йўлланмани қўлга киритди», — дейилади газета хабарида.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru