Футбол тарихида Европа кучли бешлиги тўпурарлари орасида Месси 10-ўринга кўтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-02-2015 | 23:33 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Феврал 2015 года
1 036

Футбол тарихида Европа кучли бешлиги тўпурарлари орасида Месси 10-ўринга кўтарилди

Футбол тарихида Европа кучли бешлиги тўпурарлари орасида Месси 10-ўринга кўтарилди

Испания чепионатининг 23-турида "Леванте" дарвозасига 3та гол урган «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла лигадаги голлар сонини 268тага етказди.

Шу тариқа, 27 ёшли аргентиналик ўйинчи футбол тарихида Европанинг кучли бешлик чемпионатларида урган голлари сони бўйича германиялик Клаус Фишерга етиб олди ва кучли ўнликка киришга муваффақ бўлди. Ҳар иккала футболчи ҳисобида 268та гол бор.

Ушбу рўйхатда Криштиану Роналду 289та гол билан 6-ўринни эгаллаб турибди. У АПЛда 84та, Испания чемпионатида эса 205та голга муаллифлик қилган. Яна 10та голдан кейин у кучли бешликка киради.

Футбол тарихида Европанинг кучли бешлик чемпионатлари тўпурарлари қуйидагича:
1. Жимми Гривз (Англия, 1957 — 1971) — 366 гол (Англияда — 357, Италияда — 9)
2. Герд Мюллер (Германия, 1965 — 1979) — 365 гол (Германияда)
3. Стив Блумер (Англия, 1892 — 1914) — 317 гол (Англияда)
4. Дикси Дин (Англия, 1924 — 1938) — 310 гол (Англияда)
5. Делио Оннис (Аргентина/Италия, 1971 — 1986) — 299 гол (Францияда)
6. Криштиану Роналду (Португалия, 2003 – ) – 289 гол (Испанияда — 205, Англияда — 84)
7.Гордон Ходжсон (Англия/ЖАР, 1926-1939) — 287 гол (Англияда)
8.Алан Ширер (Англия, 1988-2006) — 283 гол (Англияда)
9. Сильвио Пиола (Италия, 1930-1954) — 274 гол (Италияда)
10. Лионель Месси (Аргентина, 2004 – …) – 268 гол (Испанияда)
10. Клаус Фишер (Германия, 1968 — 1988) — 268 гол (Германияда).

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru