Mail.ru ўғирланган логин-пароллар юзасидан ўтказилган текширувлар натижасини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Mail.ru ўғирланган логин-пароллар юзасидан ўтказилган текширувлар натижасини эълон қилди

Mail.ru ўғирланган логин-пароллар юзасидан ўтказилган текширувлар натижасини эълон қилди

Mail.ru ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислари кибер хавфсизлик бўйича эксперт Алекс Холден томонидан тақдим этилган база фрагментини ўрганиб чиқишган. Холденнинг сўзига кўра, тақдим этилган базадаги ахборотларнинг 99 фоизидан фойдаланилмайди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.

Бундан аввал, Алекс Холденнинг Hold Security компанияси, миллионлаб ўғирланган электрон почта маълумотларига эга рус хакерини аниқлагани ҳақида маълум қилган эди. Компаниянинг аниқлашича, базадан ўғирланган рўйхатдаги 57 миллиондан ортиқ ҳисоб ёзувлари Mail.ru электрон почта хизматига тегишли бўлган.

Бироқ Россия компанияси базани мустақил ўрганиб чиққач, унинг 99,982 фоизига амал қилинмаслигини таъкидламоқда. Mail.ru’нинг ёзишича, ушбу маълумотлар базаси турли интернет онлайн хизматларни бузиш орқали олинган логин-пароллардан тўпланган бўлиши мумкин.

Аниқланишича, ўғирланган логин-паролларнинг атиги 0,018 фоизи ишлаши мумкин. Мазкур эҳтимолга тушган почта эгаларига паролни ўзгартириш тавсия этилган.

Компания экспертлари ва мустақил таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, пароллар базаси ҳеч қандай қийматга эга эмас ва оммавий фишинг ҳужумлари воситасида жамланган кўринади.

Шундай қилиб, Mail.ru’нинг хулоса қилишича, Холденнинг ҳисоботи шунчаки ўз компанияси бизнесига эътиборни тортиш мақсадида амалга оширилган ахборот ҳужуми холос.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru