Халқаро шифокорлар жамоаси фитнес-трекерлардан фойдаланиш жисмоний тарбия жадаллигига сезиларли даражада таъсир кўрсатмаслигини кўрсатиб беришди. Шу мавзуга бағишланган тадқиқот The Lancet Diabetes and Endocrinology журналида нашр этилди. Бу ҳақида "Кун" нашри хабар берди.
Олимлар йил давомида 800 кишининг соғлиғи (оғирлиги, қон босими ва юрак уриш тезлиги) ва жисмоний фаолият интенсивлигини кузатиб боришди. Тадқиқот иштирокчиларининг айримлари фитнес-билагузук таққани учун пул мукофотлари ҳам олишди.
Дастлабки 6 ойда молиявий рағбатлантириш олган иштирокчилар жисмоний фаолликнинг ортганини қайд этишди. Бироқ бир йилдан сўнг уларнинг кўрсаткичи дастлабки даражага қайтди.
Пул мукофотини олмаган иштирокчиларда бир йил ўтиб, аэробик жисмоний фаоллик давомийлиги ўсиши кузатилди (ўртача ҳафтасига 16 дақиқа). Шунингдек, тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, бу саломатликни сезиларли даражада яхшилаш учун аҳамиятсиз кўрсаткич саналади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади