Ericsson Mobility Report: 2022 йилда 5G тармоғига ярим миллиард қурилма уланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ericsson Mobility Report: 2022 йилда 5G тармоғига ярим миллиард қурилма уланади

Ericsson Mobility Report: 2022 йилда 5G тармоғига ярим миллиард қурилма уланади

Server News сайтининг Швециянинг Ericsson компанияси томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига таяниб хабар беришича, илк 5G стандартида ишлайдиган тармоқлар 2020 йилда пайдо бўлади ва 2022 йилга бориб ушбу тармоққа уланган қурилмаларнинг сони эса 550 миллионга етиши мумкин.

Ericsson Mobility Report ҳисоботида белгиланишича, 5G қоплам географияси бўйича Шимолий Америка етакчилик қилиши кутилмоқда (5G стандартидаги тармоқнинг 25 фоизи ушбу минтақа ҳисобига тўғри келиши мумкин). Иккинчи ўринда Осиё-Тинч Океани минтақаси (10%), учинчи ўринда эса Ғарбий Европа (5%) қайд қилинган.

5G технологиясида интернет узатилишининг тезлиги жорий мобил тармоқ тезлигидан бир неча юз марта тезкор бўлгани сабабли, у қурилмалардан турли мақсадларда фойдаланиш имкониятларини яратади. Жумладан, IoT (Internet of Things) соҳасининг ривожига ижобий таъсир ўтказиши таъкидланган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru