Яқинда Samsung компанияси ўзининг Smart TV туркумидаги ақлли телевизорлари учун навбатдаги дастур янгиланишини чиқарди. Мазкур дастур янгиланиши айни пайтда телевизор менюларида турли рекламаларни кўрсатиши кўплаб фойдаланувчилар эътирозига сабаб бўлмоқда, деб ёзмоқда Terabayt.uz сайти.
Жанубий Корея компанияси Smart TV телевизорларда реклама кўрсатишни режалагани хақидаги хабар матбуотда ўтган йили пайдо бўлган эди. Бироқ бугунга келиб ушбу режа амалга оширилди: эндиликда Samsung Smart TV фойдаланувчиси телевизор интерфейсидаги бир менюдан бошқа менюга ўтмоқчи бўлса, у компания ҳамкорларига тегишли рекламани маълум муддат кўриши талаб этилмоқда, бундан ғазабланган мижозлар эса телевизорни интернет тармоғидан узиб ташламоқдалар.
Гарчи АҚШдаги Samsung офиси вакиллари рекламаларни телевизор созламаларида ўчириб қўйиш имконияти мавжудлигини қайд этишган бўлса-да, фойдаланувчиларнинг айтишича, ҳатто менюдан рекламани фаолсизлантирганда ҳам айрим рекламалар барибир кўрсатилишда давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси