Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 17 апрель кунги «Ўзбекистон Республикасида рақамли телеузатувга техник ва технологик ўтиш бўйича давлат дастури» тўғрисидаги Қарорига мувофиқ Фарғона вилоятида рақамли телеузатувга ўтиш амалга оширилди. Бу ҳақда «Infocom.uz»га асосланиб «Daryo.uz» хабар берди.
Айни пайтда рақамли телевидение сигналлари Фарғона, Қўқон ва Сўх туманида жойлашган рақамли узаткичлар орқали Фарғона вилоятининг барча туманларига тарқатилмоқда.
Радиочастотали спектрдан янада самаралироқ фойдаланиш учун 2015 йил майидан Фарғона шаҳрида ер усти телеузатуви учун DVB-T2 стандарти ишга туширилди, у 16 та SD телеканалларини узатиш имкониятига эга.
DVB-T2 рақамли сигналини қабул қилиш учун ушбу стандартга мос тушувчи махсус тюнер керак бўлади. Бундай тюнер Навоий вилоятидаги Telecom Innovations қўшма корхонаси томонидан чиқарилади, уни Фарғона вилояти «Ўзбектелеком» Акнинг «Ягона дарча» сотув офисларидан олиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради