Apple Music номли хизматини ишга туширади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple Music номли хизматини ишга туширади

Apple Music номли хизматини ишга туширади

8 июнь куни Сан-Франциско шаҳрида ўтказилган WWDC конференциясида Music номли Apple’нинг янги стриминг мусиқа хизмати тақдим қилинди. Бу хизмат ижрочилар учун ижтимоий тармоқни ҳам ўз ичига олади, деб ёзмоқда Kun.uz.

Мусиқачилар ижтимоий тармоқда ўз саҳифаларини очиб, у ерда, мисол учун, қўшиқлардан намуналарни, фотосуратлар, видеоклиплар ёки концертларнинг анонсларини жойлаштиришлари, шунингдек, ҳамкасбларининг ижод намуналарини баҳам кўришлари мумкин. Ўз навбатида, тингловчилар iTunes’даги аккуантдан фойдаланган ҳолда юлдузларнинг хабарларига изоҳ қолдиришлари, уларни «лайк» қилишлари мумкин. Айни вақтда, тингловчилар ижтимоий тармоқда ижрочиларникидек саҳифаларни оча олишмайди.

Фойдаланувчилар сервизга 30 июнь кунидан уланишлари мумкин.

Сервизга уланиш ойига 9,99 долларни ташкил этади. 6 кишилик оилавий профиллар эса 14,99 долларлик чегирмали уланишдан фойдаланишлари мумкин. Дастлабки уч ойда хизматлар бепул қилиб қўйилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru