Android операцион тизимидаги носозлик 1 миллиард қурилмага хавф солмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Android операцион тизимидаги носозлик 1 миллиард қурилмага хавф солмоқда

Android операцион тизимидаги носозлик 1 миллиард қурилмага хавф солмоқда

Zimperium компанияси мутахассислари Android операцион тизимида 1 миллиарддан ортиқ мобил қурилмага хавф солаётган носозлик мавжудлигини аниқлади. Бу ҳақда «Газета.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

Июль ойида Zimperium компанияси ходими ҳуқуқбузарларга Android операцион тизимида ишлайдиган қурилмани бузиб кириб, унинг хотирасидаги барча маълумотлардан фойдаланиш имконини берадиган Stagefright деб ном олган носозликни аниқлаганди.

Бунда қурилмага бузғунчи код ўрнатилган видеодан иборат MMS’ни юбориш орқали бузиб кирилади. Ўшанда мазкур муаммони тезкор янгиланишлар билан бартараф этишга муваффақ бўлинганди.

Бироқ хавфсизлик бўйича экспертлар Stagefright 2.0 носозлигини аниқлади. Энди ҳуқуқбузарлар зарарланган файлни фойдаланувчи томонидан юкланаётган аудио ва видеога жойлаштириб қўйиши, шунингдек, смартфонни кўчирилаётган файлни олдиндан кўриш вақтида зарарлаши мумкин.

Қурилмани зарарлаганидан сўнг, ҳуқуқбузарлар фойдаланувчининг суҳбатларини ёзиб олиши, унинг ёзишмаларини ўқиши ва гаджетнинг воситалари, масалан, камерани ҳаракатга келтириши мумкин. Муаммодан хабардор қилинган Google тез орада Android’нинг мазкур носозлик бартараф этилган янги версияси чиқарилишини маълум қилди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru