Philips ва Ericsson Лос-Анжелес кўчаларига 4G технологиясига эга смарт-чироқлар ўрнатади (фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Philips ва Ericsson Лос-Анжелес кўчаларига 4G технологиясига эга смарт-чироқлар ўрнатади (фото)

Philips Лос-Анжелес кўчаларига 100 та SmartPole ақлли чироқларини ўрнатади, дея хабар бермоқда «Hi-tech.mail.ru». Қурилмалар Ericsson’нинг 4G LTE ахборот узатиш технологиясини «кўтара олади».

Foto: “Hi-tech.mail.ru”

Ақлли чироқлар оптик толалар ёрдамида бириктирилади ва база тармоғига уланади. SmartPole ўзи энг яхши деб ҳисоблайдиган ҳолатга ўта олади, натижада сигнал йўқолиши камаяди, ахборот узатиш ҳажми ва қамрови кенгаяди.

скачанные файлы (1)
скачанные файлы (2)
скачанные файлы (3)

Philips’дагилар таъкидлашича, ақлли чироқлар буюмлар Интернети элементи ҳисобланади. Улар энергетик жиҳатдан самарадор бўлиб, Лос-Анжелес кўчаларида нафақат хавфсизлик ва қулайликни, балки маълумотлар узатиш тармоғи унумдорлигини ҳам оширади.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru