Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 72 тийинга ошди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 72 тийинга ошди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 72 тийинга ошди

Ўзбекистон Марказий банки 2016 йил 21 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Бу ҳақда "Дарё" хабар берди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2938 сўм 71 тийин этиб белгиланди. Бу 14 июндаги курсга нисбатан 4 сўм 72 тийинга кўп.

21 июндан эътиборан 1 евро қиймати 3324 сўм 98 тийин (14 июндаги курсга нисбатан 3 сўм 46 тийин арзон), 1 Хитой юани 446 сўм 73 тийин (14 июндаги курсга нисбатан 1 сўм 5 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 44 сўм 91 тийин (14 июндаги курсга нисбатан 43 тийин арзон) этиб белгиланган.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 4 сўм 72 тийинга ошди

Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru