Тошкентда 10-11 октябрь кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Тошкентда 10-11 октябрь кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

Тошкентда 10-11 октябрь кунлари ёмғир ёғиши кутилмоқда

Шу ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кескин тушиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда, деб ёзмоқда Kun.uz.

Ўзбекистон Гидрометеорология маркази маълумотига кўра 10 октябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати 28 даража бўлади, кечаси эса майда ёмғир ёғиб ўтади.

Якшанбага ўтар кечаси ҳаво қисман булутли бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилади, кейинги кунда эса кун бўйи ёмғир ёғиши мумкин.

11 октябрь куни кундузи ҳаво ҳарорати Цельсий кўрсаткичи бўйича +20 -+22, кечаси эса +8дан +10 даражагача бўлиши кутилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru