ОАВ: Камбожа жунглиларида улкан йўқолган шаҳарлар топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-06-2016 | 00:36 ZAMIN.UZ / Дунё / 12 Июн 2016 года
665

ОАВ: Камбожа жунглиларида улкан йўқолган шаҳарлар топилди

 ОАВ: Камбожа жунглиларида улкан йўқолган шаҳарлар топилди

Археологлар Камбожа жунглиларида Ангкор-Ват ибодатхона мажмуаси ёнида аввал замонавий тадқиқотчиларга маълум бўлмаган қадимий шаҳарлар тармоғини аниқладилар, деб ёзмоқда "Кун" нашри.

Олимлар қалин жунглилар орасидан ҳаводан лазер сканерлаш замонавий технологияси ёрдамида йўқолган шаҳарларни аниқлай олдилар. Таъкидланишича, топилган шаҳарлар ёши 900 йилдан 1400 йилгачани ташкил қилиши мумкин. Маълум қилинишича, шаҳарлардан баъзилари Камбожа пойтахти Пномпен ўлчамига яқин.

Ангкор-Ват ибодатхонаси дунёдаги йирик қадимий иншоотлардан ҳисобланиб, 12-асрнинг биринчи ярмида яратилган. Тахминларча, унинг атрофини ўраб олган шаҳарлар ўша даврда сайёрамиздаги энг йирик империяни ташкил қилган бўлиши мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru