Путин КХДРнинг ядровий давлат бўлишига оид қарашини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-09-2016 | 12:43 ZAMIN.UZ / Дунё / 05 Сентиябр 2016
717

Путин КХДРнинг ядровий давлат бўлишига оид қарашини маълум қилди

 Путин КХДРнинг ядровий давлат бўлишига оид қарашини маълум қилди

Россия Шимолий Корея ядро синовлари билан боғлиқ вазиятни музокаралар даврасида ҳамда минтақадаги қарама-қаршиликка барҳам бериш йўли билан ҳал этиш тарафдори. Бу ҳақда, Россия президенти Владимир Путин, жанубий кореялик ҳамкасби Пак Кин Хе билан Владивостокда ўтказган мулоқотидан сўнг баёнот берган, дейилади "Кун" нашрида.

«Таъкидламоқчиманки, бизнинг мамлакатларимиз расмий Пхеньяннинг ўз-ўзидан ядро мақомига эга бўлишини қабул қила олмайди», — деган Путин.

Унинг айтишича, бу муаммони Жанубий-Шарқий Осиёда вазиятни юмшатиш доирасида ҳал этиш лозим.

«Ва, албатта, турли хил фитналар ва вазиятни чигаллаштиришдан йироқ бўлиш керак», — деган Путин.

Шарқий иқтисодий форумида маъруза қилган Жанубий Корея президенти Пхеньяннинг баллистик ракеталарни учириши борасида ўз ташвишини изҳор қилди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru