Владимир Путин собиқ совет республикалари суверенитетини ҳурмат қилишга ваъда берди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-12-2014 | 17:01 ZAMIN.UZ / Дунё / 04 Декабр 2014 года
1 776

Владимир Путин собиқ совет республикалари суверенитетини ҳурмат қилишга ваъда берди

Владимир Путин собиқ совет республикалари суверенитетини ҳурмат қилишга ваъда берди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Москванинг собиқ совет республикалари суверенитетини ҳурмат қилиш бўйича позицияси ўзгармаганини маълум қилди, Бу ҳақда «Интерфакс»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.

«Маълумки, Россия 90 йиллар арафасида Украина ва бошқа собиқ СССР республикаларининг суверенитетга интилишини нафақат қўллаб–қувватлаган, балки бунга сезиларли даражада замин ҳам яратган. Бизнинг ўша пайтдаги позициямиз ҳозиргача ҳам ўзгармаган», − деди Путин Россия Федерал Мажлисига қилган мурожаатида.

Унинг сўзларига кўра, ўз тараққиёт йўлидан бориш, иттифоқчиларини, жамиятнинг сиёсий ташкил қилинишини танлаш, иқтисодиётини қуриш ва ўз хавфсизлигини таъминлаш ҳар бир халқнинг ажралмас суверен ҳуқуқидир.

«Россия бунга ҳар доим ҳурмат билан муносабатда бўлади. Бу тўлиқ ҳолда Украина ва қардош украин халқига ҳам тааллуқлидир», − деди Россия президенти.

Фото: kremlin.ru

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru