Хитойда қурилиш жойидан олтин хазина билан тўлдирилган сағана топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-05-2015 | 16:27 ZAMIN.UZ / Дунё / 22 Май 2015 года
1 389

Хитойда қурилиш жойидан олтин хазина билан тўлдирилган сағана топилди

Хитойда қурилиш жойидан олтин хазина билан тўлдирилган сағана топилди

Хитойнинг Нанкин шаҳрида олиб борилган қурилиш ишлари вақтида Мин империяси замонасига тегишли бўлган олтин хазинага лиқ тўла сағана топилди, деб ёзади Kun.uz.

Олтин тақинчоқларнинг кўплигига қарамасдан, сағанада топилган иккита қабр тоши энг қимматбаҳо топилма сифатида эътироф этилмоқда. Бу қабртошларда сағанага дафн этилган аёл ҳақида маълумотлар битилган. Олимларнинг аниқлашича, қабр жазманликдан сиёсий ва ҳарбий стратегликкача бўлган йўлни босиб ўтган Мэй хонимга тегишли бўлган.

Ғиштли сағана ичида топилган ёзувларда хитой тилида Мэй хоним Хитойнинг жануби-ғарбидаги вилоятни бошқарган князнинг онаси бўлгани ёзилган. Мэй хоним ўзининг ўғлига душман қабилалар ва узоқ ўлкаларда тинчликни ўрнатиш бўйича энг яхши стратегиялардан сабоқ берган.

Сағанада топилган, ёши 500 йилдан кўпроқни ташкил қилган хазиналар орасида олтин билакузуклар, руҳлар учун қутича ва соч тўғнағичлари топилган. Барча буюмлар турли қимматбаҳо тошлар, жумладан ёқут, фируза, сапфирлар билан безалган.

Нанкин шаҳри музейи археологлари қабрни 2008 йилдан бери ўрганиб келишган ва фақат яқиндагина уларнинг ишлари инглиз тилига ўгирилиб, Chinese Cultural Relics журналида нашр этилди.

Мэй хонимнинг тошдан ишланган тобути сувдан шикастланган бўлсада, хонимнинг жасади қолдиқлари бизнинг кунларгача етиб келган. Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Мэй хоним Хитойнинг жануби-ғарбидаги чегараолди вилояти Юньнанни бошқарган Му Биннинг уч рафиқасидан бири бўлган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru