Малидаги Radisson меҳмонхонасини штурм қилиш вақтида гаровдагиларнинг 20 нафари озод этилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2015 | 17:07 ZAMIN.UZ / Дунё / 20 Ноябр 2015 года
292

Малидаги Radisson меҳмонхонасини штурм қилиш вақтида гаровдагиларнинг 20 нафари озод этилди

Мали хавфсизлик кучлари пойтахт Бамакодаги меҳмонхонани штурм билан эгаллаш вақтида террорчилар томонидан гаровга олинган камида 20 кишини озод этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: “RIA Novosti”

Аввалроқ тахминан ўн киши гаровдан озод этилгани, қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони эса тўққиз нафарга етгани ҳақида хабар берилган эди.

20 ноябрь, жума куни ўнга яқин қуролланган шахс Бамакодаги Radisson Blu меҳмонхонасига ҳужум қилди. Бу вақтда меҳмонхонада 170 киши бўлган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru