Туркияда Париж терактида алоқадорликда гумонланган террорчи қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2015 | 22:04 ZAMIN.UZ / Дунё / 21 Ноябр 2015 года
610

Туркияда Париж терактида алоқадорликда гумонланган террорчи қўлга олинди

Туркиянинг Анталия шаҳри полицияси келиб чиқиши марокашлик бўлган 26 ёшли бельгиялик Аҳмад Даҳманийни қўлга олди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.

Foto: “ERR.ee”

У ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан маҳаллий меҳмонхоналардан бирида қўлга олинган. Туркиянинг «Доган» агентлиги берган хабарга кўра, келиб чиқиши марокашлик бўлган бельгиялик Парижда терак уюштирган терроричларнинг разведка хизматида ишлаган.

Бундан ташқари, ҳуқуқ-тартибот ходимлари меҳмонхонадан унча узоқ бўлмаган жойда икки нафар суриялик фуқарони қўлга олган. Кейинчалик маълум бўлишича, улар ИШИД томонидан йўлланган Даҳманийнинг чегарадан хавфсиз ўтиб кетиши учун ёлланган шахслар бўлиб чиққан.

Ушбу воқеаларга нисбатан Туркия ҳукумати расмий муносабат билдирмаган.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru