Туркия президенти мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
24-11-2015 | 20:48 ZAMIN.UZ / Дунё / 24 Ноябр 2015 года
699

Туркия президенти мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 24 ноябрь, сешанба куни бош вазир Аҳмет Давутўғли томонидан тақдим этилган мамлакатнинг 64-ҳукумати таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Туркия президенти мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлади

Ҳукуматдаги янги қиёфалар сафида молия вазири этиб тайинланган Наджи Оқбол ва иқтисод вазири Мустафо Элитошни кўриш мумкин. Ташқи ишлар вазирлигини бошқариш шу йил август ойида вақтинчалик ҳукумат шакллангунча мазкур лавозимни эгаллаган Мавлуд Чавушўғлига топширилди.

Ҳукумат ваколатга эга бўлиши учун парламент томонидан маъқулланиши керак. Бош вазир яқин кунлар мобайнида ҳукумат дастурини тақдим этади, шундан сўнг депутатлар янги ҳукуматга ишонч билдириш бўйича овоз беради.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru