Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази шифокор-олимлари томонидан 1-турдаги қандли диабетга чалинган инсонлар учун ўз таомномасидаги нон бирлигини ҳисоблаб борадиган дастур ишлаб чиқилди. Бу хақида Интеллектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Дастурнинг қулайлиги шундан иборатки, бемор ўзининг жинси, ёшига мос равишда, биринчи ва иккинчи нонушта, тушлик ва кечки овқат учун махсус тузиб чиқилган таомномадан ўзи истаган таомни танлаши ва соғлиғи учун хавотир олмасдан бу таомни тайёрлаб тановвул қилиши мумкин. Танлаб олинган озиқ-овқатлар тўпламидан нон бирлиги ҳисоблаб чиқарилади. Дастурнинг маълумотлар базасига асосий шифобахш парҳез менюси, ўзбек таомлари, унли маҳсулотлар, сут маҳсулотлари, мевалар, резаворлар, сабзавотлар, қуритилган мевалар ва ёнғоқлар, ичимликлар ва шарбатлар, ширинликлар киритилган.
Дастур рус ва ўзбек тилларида, лотин алифбосида ҳам ишлайди. Олинган маълумотларни сақлаш, чоп этиш мумкин. Дастур нафақат қандли диабетга учраган кишилар учун, балки тиббиётнинг эндокринолог, педиатр ва терапевт шифокорлар фаолиятида ҳам жуда қўл келади.
Дастур муаллифлари бўлмиш Г.Раҳимова, С.Исмоилов, З.Акбаров, А.Ташманова, Н.Алимова, Ҳ.Ғуломова, А.Алиева, А.Содиқова, А.Рябоштанларга Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги гувоҳномаси топширилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди