Фото: Getty Images
Олимлар ултрабинафша нурланишнинг терига таъсирида ёки D витамини қабул қилинганда инсон ичагидаги бактериялар таркиби ўзгаришини аниқлашди. Мутахассисларнинг фикрича, D витамини организмнинг ҳимояловчи хусусиятларини анча яхшилайди. Бу ҳақда Frontiers in Microbiology нашрида маълум қилинган.
Мутахассисларнинг эслатишича, қуёш нурининг таъсири организмда иммунитетни оширувчи D витамини ишлаб чиқилишига кўмак беради. Шунингдек, бу витамин қўшимчалар сифатида қабул қилинади. Бу сафар олимлар D витамини ишлаб чиқилиши ва инсон ичаги микробиоми таркиби ўртасида боғланиш бор-йўқлигини текширишга қарор қилишган.
20 дан кўпроқ киши иштирок этган тажриба қишда ўтказилган. Иштирокчиларнинг бутун танаси бир дақиқадан 3 марта ултрабинафша нурланишга учратилган. Натижада тажриба охирида иштирокчиларнинг организмидаги бактериялар турфа хиллиги анча ошган. Шу билан бирга бир қисм иштирокчилар D витамини қабул қилган. Уларда тажриба охирида бактериялар таркиби сезиларли ўзгармаган.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, D витамини йўғон ичак саратонидан ҳимояловчи Lachnospiraceae оиласига мансуб бактериялар кўпайишига энг кўп таъсир қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади