Шаҳзода Гаррининг турмуш ўртоғи Меган Маркл American Riviera Orchard номли лайфстайл бренди остида янги лойиҳа бошлади. Бу ҳақда “Корреспондент.нет” нашри хабар бермоқда.
Фото: The Sun
Сассекс герцогиняси ўзининг янги дўкони учун веб-сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифасини очди. Унда косметика маҳсулотлари, хўжалик предметлари, идиш-товоқлар ҳамда хонадон учун турли декорлар сотилади.
Янги дўконда кенг турдаги маҳсулотлар сотуви йўлга қўйилади, жумладан, уй-рўзғор буюмлари, ошхона анжомлари, боғдорчилик асбоблари, ичимликлар, озиқ-овқатлар ва зираворлар сотилади.
Меган Маркл янги лойиҳасида турли ассортиментдаги косметика товарлари, хусусан, терини парвариш қилиш воситалари, кремлар, декоратив косметикалар ва хушбўй мойлар ҳам сотуви йўлга қўйилади.
Янги бренд ташкил қилинганини эълон қилиш учун Меган Маркл сўнгги тўрт йил ичида биринчи бор ижтимоий тармоқларга қайтди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди