«Крокус Сити Холл»да теракт содир этишда айбланаётганлар ҳужумга тайёргарлик пайтида ҳам, ундан кейин ҳам ўз ҳаракатларини Telegram иловаси орқали «ўзини тахаллус билан таништирган» шахс томонидан келишилганини айтишди, деб хабар берди Россия Тергов қўмитаси.
Тергов қўмитасининг таъкидлашича, айбланувчилар «координатор»дан овозли хабарлар олган.
«Ҳужумдан сўнг, унинг кўрсатмаси бўйича улар Киевга бориш ва ваъда қилинган мукофотни олиш учун Россия-Украина чегараси томон йўл олишди», дейилади департамент хабарида.
Аввалроқ, Тергов қўмитаси жиноятчилар террорчилик хуружига тайёргарлик кўриш учун Украинадан «катта миқдорда пул» ва криптовалюта олгани ҳақида маълумотлар борлигини маълум қилганди. Бундан ташқари, департаментнинг таъкидлашича, терговда айбланувчиларнинг «Украина миллатчилари билан алоқаси борлиги» ҳақида далиллар олинган.
22 март куни «Крокус Сити Холл» концерт залида юз берган террорчилик ҳаракатидан сўнг, Россия Тергов қўмитаси жиноят ишини очди. Эртаси куни Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ушбу ишда гумон қилинган 11 киши ҳибсга олинганини эълон қилди.
29 март ҳолатига судлар аллақачон тўққиз кишини, жумладан, тўрт нафар жиноятчини ҳибсга олган. Судда уларда қийноқ белгилари борлиги кўринди. Уч нафар айбланувчи ҳибсга олиниши юзасидан апелляция шикояти берди.
Терактдан 19 соат ўтиб, россияликларга мурожаат қилган президент Владимир Путин террорчилар Украина томон қочганини айтди. Бир кун ўтиб, 4 нафар жиноятчи қўлга олинганидан сўнг, расмийлар ва хавфсизлик кучлари билан учрашувда сўзлаган Путин «жиноят радикал исломчилар қўли билан содир этилган», бироқ «бизни бу жиноят ташкилотчиси ким эканлиги қизиқтирмоқда» деди.
Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин ўша йиғилишда Владимир Путинга терговнинг бориши ҳақида ҳисобот берар экан, айбланувчилар теракт буюртмачилари ҳақида кўрсатма берганини, аммо уларнинг кимлигини аниқламаганини айтди.
Шундан сўнг, Россиянинг бир қатор расмийлар Украинанинг терактга алоқадорлигини эълон қилди. Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев «ИШИД ёки Украина?» деган саволга «Албатта, Украина» деб жавоб берди. ФХХ директори Александр Бортников Украина «қаҳрамон сифатида кутиб олинишни истаган» жангариларни тайёрлаганини айтди.
Украина расмийлари терактга алоқадорлигини рад этиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди