13:52 / 05.06.2024
211

Инсон таъсирида глобал исиш рекорд даражага чиқди

Инсон таъсирида глобал исиш рекорд даражага чиқди
Фото: Freepik
Британиянинг Лидс университети олимлари 2023 йилда антропоген (инсон таъсирида) глобал исиш рекорд даражага чиққанини аниқлашди.

Таҳлилларга кўра, 2023 йилда инсон фаолияти оқибатида иқлим исиши 1,3°C ни ташкил этган; умумий исиш ҳажми эса йилига 1,43°C га ошган — бунда Эл-Ниньо иқлимий феномени ва бошқа табиий омиллар таъсири бўлган.

Антропоген исиш мисли кўрилмаган даражада тезлашиб бормоқда, унинг тезлиги сўнгги ўн йилликда (2014–2023 йиллар) тахминан 0,26°C га етган.

Иқлим тез исишига ўта юқори ҳажмдаги иссиқхона газлари (йилига 53 млрд тонна CO2 эквивалентида) чиқарилаётгани асосий сабабдир. Университет тақдим этган маълумотларга кўра, қолган углерод баланси атиги 200 млрд тоннани ташкил этмоқда, яъни дунё саноат давригача бўлган даражадан 1,5°C юқори глобал исиш билан тўқнашиши учун беш йил қолди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Инсон таъсирида глобал исиш рекорд даражага чиқди