Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари томонидан бир нечта товламачилик жиноятлари фош этилди.
Қўшработлик 30 ёшли шахс ҳали турмушга чиқмаган 20 ёшлардаги қиз билан яқин муносабатда бўлган. У ҳам етмагандек ўша вазиятни ғаразли ниятда видео тасвирга олган ва орадан вақт ўтиб муносабатлар ёмонлашганлиги сабабли ушбу тасвирларни тарқатиш билан қўрқитиб, ундан товламачилик йўли билан дастлаб 800 000 сўм пул ҳамда янги қўл телефони олган.
«Ўрганган кўнгил – ўртанса қўймас» деганларидек, ўша шахс қиздан яна товламачилик йўли билан 1000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган. Ҳолат юзасидан 2024 йил 14 май куни Самарқанд шаҳар Рудакий кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачи аризачидан 1 млн 200 000 сўм пулларни олаётган вақтида далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Навбатдаги тадбирда ҳам товламачилик қилганлар ушланди. Бир ташкилотда ишловчи бўлим бошлиғи раҳбар котибаси билан ишқий муносабатда бўлиб келган. Жорий йилнинг май ойида иккаласи бир манзилда учрашаётган вақтда котибанинг бошқа севгилиси ҳолатнинг устига келиб қолади ва уларни видеотасвирга олади. 10 минг АҚШ доллари бермаса тасвирларни тарқатиш билан қўрқитади.
Товламачилар дастлаб 3 минг долларни қўлга киритади ва қолганини ҳам тезроқ беришини талаб қилади. 20 май куни Самарқанд шаҳар Бедил кўчасида ўтказилган тезкор тадбир давомида аризачидан ушбу аёл ва эркак товламачилик йўли билан 4000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Кейинги ҳолатда ҳам товламачи ушланди. 33 ёшли шахс турмушидан ажрашган 37 ёшлардаги аёл билан ишқий муносабатларда бўлиб келган. Ўша жараёнларни ғаразли ниятларда видео тасвирга туширган ва ижтимоий тармоқларга тарқатиш билан қўрқитиб, дастлаб ундан товламачилик йўли билан 3.500 АҚШ доллари миқдорида пул олган. Мазкур шахс жиноий фаолиятини давом эттириб, тасвирларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган. Алал-оқибат ушбу фотосуратларни ўчириш эвазига яна 10.000 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.
Жорий йилнинг 25 май куни Самарқанд тумани Бадал қишлоғида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачи аризачидан 7.500 АҚШ доллари ҳамда 2000 евро миқдоридаги пулларни олаётганган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ УЖҚКБ ходимлари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолатларнинг барчаси ҳужжатлаштирилган ва жиноят содир этган шахслар тегишли тартибда қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди