Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов вазифасидан озод этилди. Бу маълумотни Kun.uz’нинг ҳукуматдаги манбаси тасдиқлади.
Абдухолиқов энди Ислом цивилизацияси марказига директор бўлиши кутилмоқда.
Кинематография агентлигига эса ёзувчи Шуҳрат Ризаев янги раҳбар бўлади. У 2017 йил августидан буён агентлик раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўзбекистондаги дастлабки хусусий телеканаллардан бири — «СТВ» ва илк нодавлат газеталардан бири — «Даракчи»га асос солган Фирдавс Абдухолиқов 2003 йилдан Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясига раҳбарлик қилган. 2019 йил сентябрида эса Кинематография агентлиги (ўша вақтда «Ўзбеккино») директори этиб тайинланганди.
2020 йил апрелида 100 дан ортиқ киноижодкор Фирдавс Абдухолиқов устидан бош вазир Абдулла Ариповга шикоят қилган эди. Мурожаатчилар Фирдавс Абдухолиқов кинематография соҳасини ривожланиш бўйича комплекс ёндашув ва концептуал қарорларни қабул қилиш ўрнига соҳани ривожлантиришга мутлақо алоқадор бўлмаган фаолият билан шуғулланиб келаётгани, кўп йиллик тажрибага эга ходимларни четлатиб, уларнинг ўрнига кино соҳасидан йироқ бўлган, унинг ўзигагина қарашли одамларни бошқарма ва бўлимлар раҳбарлигига тайинлаш амалиёти йўлга қўйилганидан норози бўлишганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди