11:15 / 06.06.2024
79

Суперлига. Май ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

Суперлига. Май ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди
Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббий, футболчиси ҳамда энг чиройли гол муаллифини аниқлаб келади.

Ортда қолган май ойида Суперлигада 5 та тур баҳслари ҳамда Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтди. Ушбу учрашувлар давомида бир қатор футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишди.

Суперлига. Май ойининг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар:

Вадим Абрамов (Динамо) – 5 ўйин, 1 ғалаба, 4 дуранг, тўплар фарқи 5:3;

Рўзиқул Бердиев (Насаф) – 6 ўйин, 3 ғалаба, 3 дуранг, тўплар фарқи 10:5

Самвел Бабаян (Навбаҳор) – 5 ўйин, 3 ғалаба, 2 дуранг, тўплар фарқи 8:2

Виталий Левченко (Нефтчи) – 5 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи 7:4

Максим Шацких (Пахтакор) – 6 ўйин, 3 ғалаба, 3 дуранг, тўплар фарқи 12:8

Февзи Давлетов (Сурхон) – 6 ўйин, 2 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият, тўплар фарқи 5:3

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида мусобақаларни бевосита шарҳлаб бораётган, таҳлил қилаётган, мутахассис сифатида кузатаётган ва албатта бирор клубда фаолият олиб бормаётган нейтрал шахслар иштирок этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. Май ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди