22:20 / 11.11.2024
21

Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?

Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
Икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони, британиялик Лоуренс Околи оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри WBC, WBA ва WBO йўналишида камарлар соҳиби Александр Усик билан реванш жангида ғалаба қозониши учун нима кераклигини айтди.

"Фьюри бор эътиборини олдинги оёғига қаратиши ва рингнинг марказида Усик билан учрашиши лозим. Агар Усик яқинлашса, у жавобан олдинга силжиши керак. Тайсон Усик билан худди Уайлдер билан курашгандек ишлаши зарур. У Усикни йўқ қилиш фикри билан жангга кириши шарт", - дея Околие сўзларини келтирди "DAZN".

Эслатиб ўтамиз, Усик (22-0, 14 КО) ва Фьюри (34-1-1, 24 КО) ўртасидаги реванш 21 декабрь куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Уларнинг 2024 йил май ойида бўлиб ўтган биринчи қарама-қаршилиги Усикнинг очколар эвазига ғалаба қозониши билан якунланганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?