“Манчестер Сити” клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрининг “Олтин тўп” учун ўтказилган сўровнома жараёнида кимга овоз бергани маълум бўлди.
Журналист Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, футболчи ўзини биринчи ўринга қўйган. Испаниялик футболчининг рейтингида иккинчи ўринда "Реал" ҳимоячиси Дани Карвахаль жойлашган. "Лос-Бланкос"нинг бразилиялик вингери Винисиус Жуниор эса учинчи ўринда қайд этилган.
Қайд этиш лозимки, Родри Англия Премер-лигаси клублари орасида 2008 йилдан бери “Олтин тўп” совринини қўлга киритган биринчи футболчи бўлди. "Олтин тўп"нинг якуний натижаларига кўра иккинчи ўринни “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор эгаллади. Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем эса учинчи бўлди. Кучли бешликка ҳимоячи Даниэль Карвахаль (“Реал”) ва ҳужумчи Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) кирди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди