Фото: "Дунё" АА
Ўзбекистон бош консули Зафарбек Аҳмедов Қирғизистон Савдо-саноат палатасининг Жалолобод вилояти бошқармаси раиси Мааданбек Караев билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё".
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ҳудудлари ва Жалолобод вилояти ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданият ва туризм соҳаларида янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Қирғизистон вакили сўнгги йилларда икки дўст мамлакат, шу жумладан, Жалолобод ва Наманган вилоятлари ўртасида ҳамкорлик барча жабҳаларда изчил ривожланиб бораётганидан мамнунлик билдирди.
Учрашувда икки мамлакат Савдо-саноат палаталари, Жалолобод ва Наманган вилоятлари расмий ва ишбилармон доира вакиллари ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш хусусида фикр алмашилди. Ушбу вилоятлар ўртасидаги шерикликни янада кучайтириш учун улкан салоҳият мавжудлигини қайд этилди.
Музокаралар якунида қурилиш соҳасида қўшма лойиҳалар амалга ошириш, Ўзбекистондан қурилиш маҳсулотлари импорти ҳажмини ошириш, сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш ва бошқалар бўйича мулоқотларни давом эттириш тўғрисида келишиб олдилар. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди