20:41 / 29.06.2024
118

Солиқдан бўлган қарздорлик туфайли BYD HAN, KIA K5 ҳамда LACETTI автомобиллари хатланди

Солиқдан бўлган қарздорлик туфайли BYD HAN, KIA K5 ҳамда LACETTI автомобиллари хатланди
Тошкент вилояти солиқ бошқармаси, вилоят прокуратураси, Мажбурий ижро бюроси Тошкент вилоят бошқармаси, ҳамда Йўл харакати хавфсизлиги вилоят бошқармаси масъул ходимлари ҳамкорлигида юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг солиқлардан қарздорликларини ундириш юзасидан ишчи гуруҳи тузилди.

Энг аввал, Тошкент вилояти бўйича бюджет олдидаги солиқ қарзи 10 млн.сўмдан юқори бўлган 1 198 та қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланган 288,5 млрд. сўм солиқ қарзи мавжуд қарздорлар рўйхати шаклантирилиб, қарздорларнинг эгалигидаги мол-мулклари ўрганилди. Натижада 3 756 та автотранспорт воситалари ҳамда 41 164 та махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари аниқланди.

Солиқ қарзига эга корхоналарнинг эгалигидаги мол-мулки хисобидан ундириш юзасидан ўтказилган хатлов тадбирининг илк манзили Ўртачирчиқ тумани бўлди.

Тадбир давомида Ўртачирчиқ тумани солиқ тўловчиси, "Niyazali agro" фермер хўжалигининг 333 млн. сўм солиқ қарзи хисобига фермер хўжалигига тегишли LACETTI русумли давлат рақами 10 722 LAA автотранспорт воситаси хатланиб жарима майдонига қўйилган бўлса, "Qorasuv saxovat do’st" фермер хўжалигининг 186,5 млн. сўм солиқ қарзи хисобига фермер хўжалигига тегишли BYD HAN русумли давлат рақами 10 828 BCA автотранспорт воситаси хатланиб жарима майдонига қўйилди.

Шунингдек, "Mir kool-heat" масулияти чекланган жамиятининг 505,8 млн.сўм солиқ қарзи хисобига Мажбурий ижро бюросида қолдиқ хужжати ҳамда солиқ бошқармасининг қарори асосида жамията тегишли UAZ PATRIOT русумли давлат рақами 10 705 ZAA автотранспорт воситаси, GAZ 33023214 русумли давлат рақами 10 705 JBA автотранспорт воситаси KIA K5 русумли давлат рақами 10 705 ДАА автотранспорт воситаси хатланиб жарима майдонига қўйилди.


Айтиш керакки, солиқ хизмати органлари томонидан солиқ қарздорлигининг ортиб боришига йўл қўймаслик, солиқларнинг йиғилувчанлик даражасини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларни кўпайтириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад кимнидир жазолаш ёки бировнинг мулкини олиб қўйиш эмас, аксинча мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилгандир.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқдан бўлган қарздорлик туфайли BYD HAN, KIA K5 ҳамда LACETTI автомобиллари хатланди