Фото: Ёшлар ишлари агентлиги / Бунёд Рустамов
Ўзбекистонда яқин келажакда YouTube монетизациясига қўйилган чеклов олиб ташланиши мумкин. Бу ҳақда 29 июнь куни Ёшлар фестивали доирасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро стартапларга бағишланган анжуманда маълум қилинди, дея хабар бермоқда “Дарё”.
Айтилишича, Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ёқиш бўйича барча ишлар олиб борилмоқда. Платформанинг раҳбарига ҳам бу масалада мурожаат қилинган.
“Бизда мазкур масала кўриб чиқиш жараёнларида турибди. Бу қанча вақт олишини айтолмаймиз”, — деган жавоб келган YouTube маъмуриятидан.
Ёшлар ишлари агентлиги мазкур масалада Ўзбекистон тарафига амалий кўмак беришлари учун бизнесни ривожлантириш ва монетизация технологияси YouTube, Skype ва Google компанияларининг собиқ мутахассиси Ян Вичерс (Германия) ҳамда Elpislab асосчиси Анастасия Лйкоавни Тошкентга таклиф қилган.
Тадбирда иштирок этган Ян Вичерс нима учун YouTube Ўзбекистондаги монетизация чеклов қўйгани юзасидан ўзининг шахсий фикрларини айтиб ўтди.
Ян Вичерс
Фото: Ёшлар ишлари агентлиги / Бунёд Рустамов
"Биринчидан, яхши контент етишмаётгандир. Иккинчидан, бу қонунчиликка боғлиқдир. Сабаби талаблар ўзгармоқда. Шунинг учун монетизацияни ёқиш қийин кечаётган бўлиши мумкин", — деди Ян Вичерс.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил Шерзод Шерматов Apple, Google, Meta ва бошқа компаниялар билан музокаралар олиб бориш учун АҚШга борган эди. Учрашувда IT компанияларнинг Ўзбекистоннинг ички бозоридаги иштирокини кенгайтириш, юқори ҳақ тўланадиган иш ўринлари яратиш, онлайн платформалар фойдаланувчилари учун монетизация воситаларидан фойдаланиш, ушбу соҳадаги хизматлар экспортини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилингани айтилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди