Фарзанд Туркия давлатидан келгач, онасига алиментни тўлаши лозимлигини МИБ ходимлари тушунтиришди.
Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Н.М.дан ундирувчи бўлмиш онаси М.А.га фойдасига ҳар ойда қатъий 100 минг сўмдан алимент ундириш ҳақидаги ижро иши келиб тушган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, муқаддам Туркия давлатига чиқиб кетган алимент тўловчи қиздан тўлов ҳужжатларига кўра 8 млн. 300 минг сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундирилган.
Шунингдек, давлат ижрочилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида, она меҳри устунлик қилиб, онасини ёлғиз ташлаб кетган қизини кечирди ва улар ярашиб олишди.
Шу боис, онанинг мурожаатига кўра, давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг четга чиқишига солинган тақиқ бекор қилиниб, ижро иши юритуви тамомланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди