Фото: Reuters
Украина қуролли кучлари (УҚК) Часив Яр шаҳрининг шарқий қисмидаги Канал микрорайонидан чекинди, деб хабар берган «Хортиця» опратив-стратегик қўшинлар гуруҳи вакили Назар Волошин.
«Мудофаачиларимизнинг позицияси вайрон қилиб бўлинди ва қўмондонлик томонидан кўпроқ ҳимояланган ва тайёрланган позицияларга кўчиш ҳақида қарор қабул қилинди», — деган Волошин 4 июл куни телемарафон эфирида. Унинг қўшимча қилишича, микрорайонни катта йўқотишлар эвазига ушлаб туриш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.
Волошиннинг сўзларига кўра, Россия армияси маълум бир «дедлайн»ларни бажариш учун шаҳарни тўлиқ эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда. Биргина сўнгги сутка ичида Часив Яр ҳудудида турли қуроллардан 230 га яқин ўт очилган, деб қайд этган Волошин. Канал микрорайонининг эгалланишини Украинанинг Deep State OSINT-лойиҳаси ҳам тасдиқлаган. Таҳлилчиларнинг қайд этишича, россиялик ҳарбийлар микрорайонни ер юзидан супуриб ташлаган, шу сабабли УҚКнинг бу ердан чекишини «мантиқли, бироқ оғир қарор» бўлган.
Часив Яр шаҳрининг шарқий қисмийдаги микрорайон эгаллангани ва тозалангани ҳақидаги хабарлар аввалроқ Россиянинг 98-ҳаво-десант дивизияси Телеграм каналида пайдо бўлган эди. Унда Россия ҳамда ҳаво-десант қўшинларининг байроғи бинолардан бирининг устига тикилгани тасвирланган видео ҳам эълон қилинган. «Олдинда Часив Яр, олдимизда катта ва масъулиятли иш турибди», — дейилган Телеграм канал хабарида.
Микрорайон учун жанглар шу йилнинг апрел ойида бошланган. Айни пайтда Украина ҚК Часив Ярда Шимолий Дон – Донбасс канали чизиғи бўйлаб мудофаа марраларини эгаллаб турибди. Шаҳарнинг катта қисми каналдан ғарбда жойлашган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди