Масъуд Пизишкиён (чапда) ва Саид Жалилий.
Фото: Azertag
Эронда президент сайловининг иккинчи тури бошланди — бугун, 5 июлда мамлакатдаги сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00 да очилди.
Сайлов натижаси барча овозлар ҳисоблаб бўлингач, 6 июлда — куннинг биринчи ярмида маълум бўлади.
Президент лавозими учун собиқ соғлиқни сақлаш вазири Масъуд Пизишкиён (69 ёш) ва Эрон етакчисининг Миллий хавфсизлик бўйича олий кенгашдаги вакили, консерватор Саид Жалилий (58 ёш) курашмоқда.
28 июн куни ўтказилган сайловнинг биринчи турида Пизишкиён 44 фоиз, Жалилий 40 фоиз овоз тўплаганди. Ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг 50 фоиз овозини тўплаш керак.
Пизишкиён чет эл сармояларини жалб этиш, Ғарб билан мулоқот, ҳамкорликдаги Ядровий битим сармояларини жалб этиш, аёллар ва майда миллатлар ҳуқуқларини кенгайтириш тарафдори. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди