Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда BYD машинаси кичик қизни уриб кетгани акс этган видео лавҳа тарқалди. Видеода ҳайдовчи машинани аҳоли яшаш пунктида 142 км/соат тезликда бошқарганини кўриш мумкин. Kun.uz ҳолатга ойдинлик киритди.
Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошевнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ЙТҲ жорий йил 1 июл куни Хатирчи тумани ҳудудида содир бўлган. Туманнинг Янгиработ маҳалласи ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятига эга 4Р-48 автомобил йўлида ҳаракатланиб келган BYD машинаси йўлни пиёдалар ўтиш жойидан кесиб ўтаётган қизни уриб кетган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода иккита автомобил йўл талашгани ва биринчиси йўловчиларга йўл бермасдан пиёдалар йўлагидан тезлик билан ўтиб кетгани акс этган. Унинг ортида ҳаракатланган иккинчи машина эса пиёдалар йўлагидан ўтаётган ва олдиндаги машинанинг ҳаракатидан йиқилиб тушган қизчани босиб ўтган.
Машина тагида қолиб кетган 9 ёшли қиз олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Kun.uz манбасига кўра, қизни тоғаси туман марказидаги паркка айлантириб келиш мақсадида олиб кетаётган бўлган.
Ҳайдовчига нисбатан Хатирчи туман ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди