253
Маданият вазирлиги Озодбек Назарбеков кийим дўконини реклама қилганига муносабат билдирди
Маданият вазири Озодбек Назарбеков кийимлар дўконини реклама қилгани тўғрисида хабар берилганди. Маданият вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Озодбек Назарбеков Тhе Voice оf Uzbekistan лойиҳаси ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида Kingsman Uzbekistan кийимлар дўконига ташриф буюриб, лойиҳанинг навбатдаги сонини тасвирга олиш жараёнида қатнашиш учун лойиҳа имижмейкерлари билан биргаликда либос танлаган.
Либос танлаш жараёнида лавҳада айтиб ўтилганидек, маданият вазири миллий бренд ривожи учун ўзининг шахсий фикрларини билдириб, тавсия бериб ўтган.
“Бу орқали мамлакатимизда яратиб берилган қулай бизнес муҳити туфайли фаолиятини самарали йўлга қўйган, хорижникидан асло қолишмайдиган сифатли маҳсулотлар тайёрлашга интилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган”, — дейилади муносабатда.
Таъкидланишича, бундан Озодбек Назарбековнинг ҳеч қандай моддий манфаатдорлиги ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган.
"Озодбек Назарбеков маданият вазири, қолаверса, Ўзбекистон халқ артисти ва давлат хизматчиси сифатида Ўзбекистон Республикасининг барча қонунларини ҳурмат қилади ва уларга қатъий риоя этади. Шу ўринда, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликдан ҳолатга холисона баҳо беришларини, жараённи ноўрин айбловлар билан ёритмасликларини сўраб қоламиз", — дея қайд этилади муносабатда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди