15:21 / 05.07.2024
181

Шерзод Қудбиев: “E-aktiv”дан биз воз кечдик, “E-aktiv” бўлмайди

Шерзод Қудбиев: “E-aktiv”дан биз воз кечдик, “E-aktiv” бўлмайди
“E-aktiv” тизими фаолияти тўхтатилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев маълум қилди.

Шерзод Қудбиевнинг айтишича, замонавий солиқ инструментларидан фойдаланган ҳолда ҳозирда товар (хизмат)лар кирим ва чиқимлари бўйича етарли маълумотлар шакллангани сабабли “E-aktiv” (E-Ombor)га эҳтиёж қолмаган.

Маълумот учун, 2022 йил 1 январдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ва устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахслар асосий воситалар, номоддий активлар ва товар-моддий захираларни ҳисобга олиш, шунингдек, рухсат этилган маблағларни шакллантириш ва камайтириш билан боғлиқ барча операциялар “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизимида акс эттириш шартлиги белгиланган эди.

“E-aktiv”дан биз воз кечдик, “E-aktiv” бўлмайди, худо хоҳласа. Буни қилиш қийин экан. Воз кечилди…, — деди Шерзод Қудбиев.

“E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилган вақтда тадбиркорлар жиддий эътирозлар билдирган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Қудбиев: “E-aktiv”дан биз воз кечдик, “E-aktiv” бўлмайди