15:32 / 05.07.2024
427

Солиқда «тозалаш»: 3 та вилоят ва 4 та туманда мансабдор солиқчилар ишдан олинди

Солиқда «тозалаш»: 3 та вилоят ва 4 та туманда мансабдор солиқчилар ишдан олинди
Солиқ қўмитасида жорий йилнинг 1-яримйиллик якуни ва 3-чоракдаги долзарб вазифалар юзасидан Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

Қўмита раиси Шерзод Кудбиев раҳбарлигида бўлиб ўтган кенгайтирилган Ҳайъат мажлисида қайд этилишича, жорий йилнинг 1-яримйиллигида бюджетга 85,8 трлн сўм миқдорида солиқ тушумлари таъминланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,5 фоизга, ҳудудларда 24,4 фоизга, туманларда 37 фоизга ўсган.

Мол-мулк солиғи тушумлари эса 37,6 фоиз, ер солиғи 31,2 фоиз, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 21 фоиз, АОС 19 фоиз ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 18 фоизга ўсган.

Ҳудудларда фойда солиғи тушуми 32,3 фоиз ва ҚҚС 20,6 фоизга ўсди. Пенсия жамғармасига 23,1 трлн сўм туширилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,1 трлн сўмга (16 фоиз) ошди.

Йиғилишда, шунингдек, хизмат вазифасини бажариш ва солиқ маъмурчилигини таъминлашда жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар фаолияти жиддий танқид қилиниб, ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, берилган огоҳлантиришлар, профилактик суҳбатлар, кўрилган интизомий чоралардан хулоса чиқармасдан хато ва камчиликларга йўл қўйган ҳамда белгиланган самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган Қашқадарё, Андижон, Фарғона вилояти солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Пахтаобод, Избоскан, Шароф Рашидов ва Янги Наманган тумани солиқ инспекцияси бошлиқлари ҳамда 25 нафар масъуллар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Бундан ташқари, 150 нафарга яқин ходимга интизомий чоралар белгиланди 15 нафар ходимнинг унвони 1 поғонага пасайтирилди.

Йиғилишда ҳудудий солиқ органлари ва марказий аппарат раҳбар ҳамда масъуллларнинг ҳисоботлари эшитилиб, 3-чоракда солиқ тушумларини камида 20 фоизга ошириш, қўшимча манбаларни жалб этиш, солиқ тўловчиларга кўмаклашиш, яширин иқтисодиётни қисқартириш ҳамда солиқсиз тушумларни таъминлаш бўйича тегишли органлар билан ҳамкорлик самарадорлигини янада ошириш, коррупсия ҳолатларига йўл қўймаслик ва соҳани рақамлаштиришни изчил давом эттириш йўналишларида аниқ муддатли вазифалар белгилаб олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқда «тозалаш»: 3 та вилоят ва 4 та туманда мансабдор солиқчилар ишдан олинди