10:10 / 06.07.2024
239

Машина салонида целлофан ичига сув тўлдириб ҳаракатланган шахслар ушланди

Машина салонида целлофан ичига сув тўлдириб ҳаракатланган шахслар ушланди
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси машина ичига сув тўлдириб ҳаракатланган ҳайдовчи ҳолати юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда Nexia-3 ҳайдовчиси транспорт воситасини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида аниқланишича, мазкур ҳолат 30 июнь куни рўй берган. Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқарганда одоб-ахлоқ қоидаларини бузгани, транспорт воситаси салонини целлофан пакет билан ўраб, ичига сув тўлдириб ҳаракатлангани аниқланган.

Шеригим билан машина ичига сув тўлдириб ҳаракатланганимизнинг видеосини Instagram саҳифамизга қўйгандим. Видеони кимдир тарқатиб юборибди, қонунбузарлик ҳолати борлигини билмагандик. Инспектор ходимлари чақиртириб, тушунтириш ишларини олиб борди. Бу ҳолатни тавсия қилмайман ва узр сўрайман”, дейди ҳайдовчи.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машина салонида целлофан ичига сув тўлдириб ҳаракатланган шахслар ушланди