Ўзгидромет қайд этишича, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида 2024 йилнинг июн ойи барча кузатув йилларидаги энг иссиқ июн ойлари бешлигига кирди. Ўтган ойнинг 27−28 июн кунлари ҳарорат +43 даражагача кўтарилди.
Тошкентда ўтган июн ойи 2021 ва 2023 йилларнинг июнларидан сўнг учинчи ўринни эгаллади, улар меъёрдан 2,8−3,2 даража иссиқроқ бўлганди.
Ой давомида ҳарорат фони деярли бир текис кечган. Мамлакатимизнинг катта қисмида июн ойида максимал ҳарорат асосан +32…+37, жанубда ва чўл ҳудудларида +36…+41 даража атрофида бўлган.
Энг иссиқ ҳаво 27−28 июн кунларига тўғри келиб, ҳарорат +39…+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида +42…+43 даражагача кўтарилган.
Бироқ бу июн ойи учун энг юқори ҳарорат қийматлари эмас.
Июн ойидаги максимал ҳаво ҳарорати рекордлари +42…+44 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларида +45…+47 даражани ташкил этади. Тошкентда 154 йиллик метеорологик кузатувлар тарихида 1914 йил июнида мутлақ максимал ҳарорат +43 даражани ташкил этган.
Ўзбекистон бўйича эса барча кузатув йиллари учун мутлақ максимум ҳарорат 1914 йили Термиз шаҳрида кузатилган. Ўшанда Термиз шаҳрида ҳарорат +49,6 даражага етган. 1990 йил Қизилқум чўлида +47,4 даража ва 2022 йилда Муборакда +47,4 даражада ҳамда 2005 йилда Бухорода 46,2 даража ҳарорат кузатилган.
2024 йил июн ойида ёғингарчилик жуда нотекис бўлган. Умуман олганда, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ўтган июн экстремал қуруқ ой деб тавсифланиши мумкин.
Ой давомида ёғингарчилик миқдори 0,0−4 мм ни, айрим жойларда 6−11 мм.гачани ташкил этган. Фақат Андижон, Фарғона вилоятларида ва Қорақалпоғистоннинг шимолида ёмғир ёғиши жадалроқ бўлган. Ой давомида ёғингарчилик миқдори баъзи жойларда 15−22 мм.га етган.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғирлар тез-тез кузатилган ҳамда айрим кунларда ёмғир кучли — бир неча соат ичида 10−20 мм.гача бўлган. Бир ой давомида ёғингарчиликнинг умумий миқдори 25−35 мм.га етди, Фарғона вилояти тоғларида ва Тошкент, Қашқадарё вилоятларининг баланд тоғли ҳудудларида 60−100 мм.гача бўлиши кузатилган.
Шунингдек, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган, Фарғона вилоятларининг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида жала ёмғирлар ҳисобига сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келган.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15−20 м/с.гача тезликда эсган. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг кучайиши 22−25 м/с.га етган. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларида шамолнинг кўчайиши чангли бўронлар билан қайд этилди, кўринувчанлик 1000 метргача ёмонлашган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди