Владимир Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путинни “кейинги “тинчлик саммити”га таклиф қилишлари мумкин. Бу ҳақда у "Bloomberg" агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Агар музокаралар столига ўтиришнинг йўли топилса, Зеленский яқин келажакда Владимир Путиннинг иштирок этишини кутмайди <...>, гарчи у уни бўлажак саммитга таклиф этилишини истисно этмайди”, — дейилади нашр.
Швейцарияда 15-16 июнь кунлари Украина бўйича конференция ўтказилди. 90 тадан ортиқ мамлакатлар, шунингдек, саккизта ташкилот, жумладан, Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши ва БМТ иштирокини тасдиқлади. АҚШ президенти, Хитой раҳбари ва Бразилия президенти анжуманда қатнашмади.
Кремль Украина можаросидаги вазиятни Россия иштирокисиз ҳал қилиш вариантларини излаш мутлақо мантиқсиз ва бефойда эканини айтди. Россия президенти Владимир Путин июнь ойида Украина бўйича музокаралар шартлари ҳақида гапирганди: Украина Қуролли кучлари Россиянинг янги ҳудудларидан олиб чиқилиши керак, шу билан бирга, Киев НАТОга қўшилиш ниятидан воз кечиши керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди