14:42 / 06.07.2024
235

Қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни мағлуб этиш йўлини айтди

Қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни мағлуб этиш йўлини айтди
Фото: “IBA”
1996 йилги Атланта Олимпиадаси чемпиони Василий Жиров Қамшибек Кункабоэвнинг Баҳодир Жалоловни мағлуб этиш учун имкониятлари қандай эканлиги ва Ўзбекистон вакилини мағлуб этиш учун қозоғистонлик боксчи нима қилиши кераклиги ҳақида Sports.кз нашри билан ўртоқлашди.

Қамшибекда Жалоловни енгиш имконияти бор. Агар у жангга яхши тайёрланса ва жанг олдидан Баҳодирни визуал тарзда мағлуб эта олса, шундай бўлади. У ғалабани тасаввур қилиши ва ўзига ишониши керак бўлади”, — деди қозоғистонлик машҳур спортчи.

Маълумот учун, Олимпиададаги олтиндан ташқари, боксчи икки карра жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони ва совриндори, ҳаваскорлар ўртасида Осиё ўйинлари совриндори, профессионал бокс бўйича IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони ҳисобланади. У профессионал бокснинг асосий йўналишларидан бирида чемпионлик унвонини қўлга киритган биринчи қозоқ боксчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадасида бокс бўйича баҳслар 27 июлдан 10 августга қадар бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қозоғистонлик боксчи Баҳодир Жалоловни мағлуб этиш йўлини айтди