58
Нукусда қўлбола усулда тайёрланган “Қаратау” номли алкоголь маҳсулотлари айланмасига чек қўйилди
Фото: Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан олдиндан кузатувга олинган фуқаро ўз автомашинасида “шартли харидор”га 120 шишада жами 60 литр “Қаратау” ёзувли қўлбола усулда тайёрланган ароқларни сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилганида, 240 дона шишада жами 140 литр “Қаратау” ёзувли қўлбола усулда тайёрланган, қалбаки акциз маркалари билан қадоқланган алкоголь маҳсулотлари сақлаб келинаётгани фош этилган.
Ўтказилган худди шундай яна бир тезкор тадбир давомида Нукус шаҳри ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро Ж.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ушбу хонадондан ҳам инсон ҳаёти учун хавфли бўлган алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани фош этилган.
Мазкур хонадонда 75,5 литр сифатсиз ароқ маҳсулоти сақлаб келинаётган бўлса, хонадон эгасининг шахсий автотранспорт воситасида ўз харидорларини заҳарлашга ошиқаётган 144 дона шишада 72 литр сифатсиз ароқ маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди