19:34 / 06.07.2024
108

Виктор Орбан: “НАТО томонидан олиб борилаётган сиёсат альянс қадриятларига зид”

Виктор Орбан: “НАТО томонидан олиб борилаётган сиёсат альянс қадриятларига зид”
Фото: Google Images
Венгрия бош вазири Виктор Орбаннинг айтишича, НАТО барқарорликни сақлаш бўйича асосий йўналишидан узоқлашган. Унинг фикрича, иттифоқни тинч лойиҳа сифатида сақлаб қолишга ҳаракат қилиш керак.

Жаҳон тарихидаги энг муваффақиятли ҳарбий иттифоқ тинчлик лойиҳаси сифатида бошланган ва унинг келажакдаги муваффақияти тинчликни сақлаш вазифасига боғлиқ. Аммо бугун тинчлик ўрнига уруш истаги кун тартибида, мудофаа ўрнига ҳужум бош ғояга айланган”, деб ёзади Виктор Орбан Американинг Newsweek нашридаги мақолада.

Орбан 1999 йилда Венгриянинг НАТОга қўшилишини мамлакат тарихидаги энг муҳим воқеалардан бири деб атади. Унинг сўзларига кўра, ўшанда Будапешт “совет ҳукмронлигидан халос бўлиб, Ғарбга қўшилган”, шунингдек, “уруш олиб боришни эмас, балки тинчликни сақлашни” мақсад қилган уюшмага аъзо бўлган.

Бош вазирнинг қўшимча қилишича, Венгриянинг альянс таркибида қолиши мамлакат учун зарур, шу билан бирга, блок дастлабки вазифаларига қайтиш керак. Буларга барқарорликни сақлаш, иқтисодий ривожланиш ва “ташқи субъектларни тинчлантириш” киради.

Кеча, 5 июль куни Виктор Орбан Москвага келди ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Бундан аввал, 2 июль куни у Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар ўтказди. Бош вазир Россия—Украина можаросини тартибга солишни муҳокама қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Виктор Орбан: “НАТО томонидан олиб борилаётган сиёсат альянс қадриятларига зид”