23:17 / 06.07.2024
87

Британиянинг янги бош вазири Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди

Британиянинг янги бош вазири Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди
Фото: Google Images
Британия ҳукумати Украинани қўллаб-қувватлайди, дея ваъда қилди мамлакатнинг янги бош вазири Кир Стармер.

Кеча Украина президенти Зеленский билан суҳбатимда таъкидлаганимдек, биз иттифоқчиларимиз билан бирга унинг мамлакатини қўллаб-қувватлашда давом этамиз”, деди у июль ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммитига ишора қилиб.

The Guardian нашрининг ёзишича, Стармер хорижлик етакчилар билан “муносабатлар ўрнатиш ҳамда Украина ва бошқа муҳим мавзулар бўйича муҳим музокаралар олиб бориш” учун аллақачон бир нечта телефон суҳбатлари ўтказганини таъкидлаган.

Стармер сайловда ғалаба қозонган Лейбористлар партиясининг раҳбари. 5 июль, жума куни у ҳукумат тепасига келди ва шанба куни Британиянинг янги вазирлар маҳкамаси билан биринчи йиғилишини ўтказди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиянинг янги бош вазири Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди