Фото: EPA/Востоcк-Photo
Вашингтонда НАТО саммити арафасида норозилик митинги бўлиб ўтди, унинг иштирокчилари альянсни бекор қилиш ва АҚШнинг дунё бўйлаб ҳарбий базаларини ёпишга чақиришди, дея “РИА Новости” хабар берди.
9—11 июль кунлари Вашингтонда НАТО саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Намойишчилар Вашингтон марказидаги Пресвитериан черковининг катта залида тўпланишган. Плакатларда “НАТОга қарши туринг! Халқнинг ҳуқуқ ва озодлик учун курашини қўллаб-қувватланг”, “АҚШ империализмини тўхтатинг” ва “НАТО қўллаб-қувватлаган урушни тўхтатинг! АҚШ базаларини ёпинг! АҚШ ҳарбийларини Африка, Осиё ва Лотин Америкасидан олиб чиқиб кетинг!” деган шиорлар ёзилган.
Учрашувда турли штатларнинг фаоллар гуруҳи раҳбарларининг Манила яқинда Вашингтоннинг Жанубий Хитой денгизида операциялар ўтказишда ёрдам бериш таклифини рад этиши фонида АҚШнинг Филиппин билан ҳарбий ҳамкорлигини тўхтатиш тарафдори бўлишган. Шунингдек, АҚШнинг Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатиш талаблари ҳам янграган.
Ғазо секторидаги тўқнашувнинг янги босқичидан сўнг, АҚШда мунтазам равишда кенг кўламли норозилик намойишлари ўтказилмоқда, уларнинг аксарияти Фаластинни ва Ғазода ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватламоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди