Марказий банк асосий ставкани 14 фоиздан 13,5 фоизга ўзгартирди. Бу эса 7 йилдан сўнг асосий ставканинг биринчи марта 14 фоиздан пастроқ тушиши ҳисобланади. 25 июл кунги матбуот анжуманида Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов асосий ставка пасайтирилишининг таъсир кўлами ҳақида тўхталиб ўтди.
«Асосий ставканинг 0,5 фоизга пасайтирилиши қаерда акс этади десак, биринчи навбатда асосий ставка билан боғлиқ, ўзгарувчан фоизларда ажратилган кредитларга таъсир қилади. Бу бевосита таълим кредити, имтиёзли ипотека кредити, оилавий тадбиркорлик бўйича асосий ставкага боғлаб ажратилган кредитларда ўз аксини топади.
Иккинчи жуда таъсирини тез кўрадиган жараёнимиз бу – Марказий банк билан бўладиган пул бозоридаги операциялар билан боғлиқ. Бизнинг repo, overnight операцияларимиз, депозит операцияларимизда бу албатта ўз аксини топади. Энди бевосита пул бозорига кенг маънодаги таъсири, жаҳон тажрибасида ҳам шу нарса бор, II чоракдан VI чораккача чўзилиши мумкин. Яъни бозор ставкаларида белгиланган кредитлар бўйича. Яна бир нарсани айтаман, кредит фоизини асосий ставкага бевосита боғлаб қўйиш бирмунча нотўғри. Чунки ҳар бир қарз олувчи билан банк ўртасидаги муносабатлар қарз олувчининг лаёқатлилиги даражасидан келиб чиқиб белгиланадиган жараён», деди МБ раиси. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди