Фото: pravda-en.com
Тhе Times нашри аноним дипломатик манбага асосланиб, Британия ҳукуматининг ҳарбий режаси ҳақида маълумот тақдим этган. Унга кўра ўта замонавий ядро қуролига қарши тизим яратиш ишлари аллақачон бошланган.
Россия ядро қуролини йўқ қилишга мўлжалланган янги ракеталар 3,2 минг километр масофага уча олиши хабар қилинган. Ҳукумат ва ҳарбийлар айни пайтда бу ракета вариантлари борасида муҳокама олиб бораётгани хабар қилинган.
“Британия Россиядан учириладиган ядровий қуролларни йўқ қила оладиган узоқ масофали ракеталарни яратиш имкониятини кўриб чиқмоқда”, дейилган Тhе Times хабарида.
Нашр манбасига кўра, Британия ушбу ракеталарни Германия билан биргаликда ишлаб чиқиши мумкин. Британия мудофаа вазири Жон Ҳили 24 июль куни Берлинга ташрифи чоғида лойиҳани немис ҳукумати расмийлари билан муҳокама қилган. Агар ҳамкорлик амалга ошса, ракеталар Германияда ҳам жойлаштирилади.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Британиянинг Telegraph нашрига берган интервьюсида НАТО давлатлари альянснинг ядровий каллакларини тайёр ҳолатга келтириш масаласини муҳокама қилаётганини айтган эди. Столтенберг Шимолий Атлантика альянси душманларига тўғридан тўғри сигнал бериш учун НАТО ўзининг ядро арсеналини дунёга намойиш қилиши кераклигини тушунтирган.
НАТО бош котибининг қўшимча қилишича, Хитой ядровий арсеналга фаол сармоя киритмоқда, 2030 йиллар бошига келиб Пекин жанговар каллаклари сони мингтадан ошади. Яқин келажакда НАТО илгари дуч келмаган нарсага, яъни икки потенциал ядровий қуролли душманга — Хитой ва Россияга дуч келиши мумкинлиги хабар қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди