136
Четдан наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини юртимизга олиб кирган 13 киши қамоққа олинди
Ўзбекистонга қўшни давлатлардан олиб келинган наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари ортидан 13 кишига жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.
Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Оқолтин туманидаги “Сардоба” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент-Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган Жиззах вилоятининг Бахмал туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс бошқарувидаги Cobalt тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина юкхонасига 3080 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари яшириб қўйилгани аниқланиб, просессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, мазкур шахснинг жиноий шериги бўлган — Бахмал туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ҳам қўлга олинди.
Ушбу дори воситалари Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган.
ДХХ ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс Қирғизистондан келтирилган 2799 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 65 миллион сўмга сотган вақтида ушланди.
Фарғона вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда, Фарғона туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс ўзбек-қирғиз давлат сида белгиланган тартибни қўпол равишда бузиб, Қирғизистондан 5600 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб ўтган вақтида чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Фото: Видеодан кадр
Бу йўналишда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам божхона идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Унда Тошкент—Хоразм йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси Хазорасп туманида тўхтатилиб кўздан кечирилганда унинг юкхонасидаги маиший кондиционер ичига яшириб қўйилган 1 килограмм 814 грамм “опий” моддаси тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.
Ушбу ажал оғуси 1991 йилда Хазорасп туманида туғилган фуқарога тегишлилиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у кондисионерни қабул қилиб олган вақтида ушланди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 158 грамм опий ва 1 килограмм 988 грамм гашиш моддалари олинди.
Бундан ташқари, мазкур шахсни гиёҳвандлик воситалари билан таъминлаб келган, Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи, 1989 ва 1991 йилларда туғилган икки нафар фуқаро ҳам ушланиб, улардан бирининг яшаш хонадонидан 424 грамм опий моддаси олинди.
Фото: Видеодан кадр
Ушбу ҳолатда наркотик моддалар Тожикистондан олиб келингани аниқланди.
ДХХ Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Қўрғонтепа туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Андижон шаҳри томон ҳаракатланаётган Nexia тўхтатилиб холислар иштирокида кўздан кечирилганда йўловчи сифатида кетаётган икки фуқарога тегишли бўлган ва Қирғизистондан келтирилган 4 кило 861 грамм “Прегабалин” номли кучли таъсир қилувчи модда борлиги маълум бўлди.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу кучли таъсир қилувчи моддаларни қабул қилиб олган вақтида Андижон шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган шахс ушланди.
Шунингдек, унинг танишлари бўлган Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи, 1987 ва 1992 йилларда туғилган икки нафар аёл ҳам просессуал тартибда ушланиб, улардан 1 кило 987 грамм “Прегабалин” моддаси ҳамда 1342 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди